У нас вы можете посмотреть бесплатно 🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистонлик фермерлар Туркия тажрибасини ўрганмоқда или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Ўзбекистон фермерлари кенгаши бошчилигида ҳудудлардан 75 нафардан зиёд илғор фермерлар делегацияси айни кунларда Туркия давлатининг Измир шаҳрида “TETA Teknik Tarım” ва “Polen Greenlife” ташкилотларида ташкил этилган - пахтачилик ва ғаллачилик йўналишларидаги ўқув дастурларида иштирок этишмоқда. Ушбу ўқув курслари давомида фермерларимиз Туркияда қўлланаётган замонавий агротехнологиялар, пахта ва ғалланинг юқори ҳосилдор навлари, сув ва ресурсларни тежашга қаратилган илмий ечимлар ҳамда ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш тажрибаси билан яқиндан танишишади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2025 йил 10 декабрь куни қишлоқ хўжалиги ходимлари байрами муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, фермер ва деҳқон хўжаликларининг билим ҳамда амалий кўникмаларини оширилмоқда. Томонлар келгусида мазкур ўқув тадбирларни доимий ташкил этиш ҳамда иккала давлатларнинг аграр соҳа ташкилотлари ўртасида тажриба алмашиш курсларини ўтказиб боришга келишиб олдилар.