У нас вы можете посмотреть бесплатно Тушда яқин қариндошларни кўриш или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Қариндошлар – реал ҳаётдаги сингари тушда ҳам аҳамиятли кишилар ҳисобланади. Тушда қариндошларни кўришнинг туш сценарийси ёки психологик қонунларга асосланган юзлаб таъбирлари бор. Агар тоғангиз ёки амакингиз тушингизга кирса, ташвишли хабар эшитасиз. Тоғангиз тушингизда ҳориган, чарчаган аҳволда бўлса, бу қандайдир нохушликдан дарак беради. Тоға ёки амакини марҳум ҳолда кўриш – бу шафқатсиз душманларга ишора. Агар киши тушида тоғаси ёки амакиси билан тортишиб қолса, оилада зиддиятли ҳолат юзага келиши ёки кимдир хасталаниши мумкин. Эркак кишининг тушида тоға ёки амакисини кўрса, у донолик ила катта масъулиятни бўйнига олишга тайёр турсин. Бу шунингдек, ака-ука, опа-сингиллари билан муносабатларга кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини билдиради. Тушга хола ёки амма кириши ҳам тушнинг мазмунига боғлиқ. Агар хола ёки амма тушда қувноқ, яхши кайфиятда бўлса, бундай туш кўрган киши хафалашганлари билан ярашиб олади. Аёл киши тушида холасини кўрса, бу унинг қайсидир ҳаракати учун қаттиқ танбеҳ эшитиши, надоматга қолишини билдиради. Агар тушда хола ёки амма шифохонада ётган бўлса, туш кўрган кишининг ҳам соғлиги бироз ёмонлашиши мумкин. Агар холангизни тўй либосида кўрсангиз, тез орада ошиқликка гирифтор бўласиз. Тушга кирган холангиз рақс тушаётган бўлса, дўстлар билан учрашув, йиғлаётган бўлса, ишларда қийинчилик, автомобилда кетаётган бўлса, нимадир харид қилишингизга ишора. Тушда холадан қарз сўраш моддий аҳволнинг ёмонлашувидан огоҳлантиради. Тушга ака кирса – оилавий бахт, ака билан хайрлашиш – бахтли тасодиф, акани йўқотиш – шиддатли келажак, ака билан жанжаллашиш – ўнгдаги қайғуга ишора. Тушда укани кўриш – ундан ёки бошқа қариндошлардан хабар келишига ишора. Тушингизда укангизни соғинганингизни ҳис қилсангиз, бу ундан кўнглингиз тўқ эканлигини билдиради. Тушга кирган опа қувончли, яхши хабарлар даракчиси. Бўйдоқ йигит тушида опасини кўрса, тез орада уйланади. Тушда опа хаста бўлса, харажатларга, жаҳлдор бўлса – яқин дўстнинг хиёнати, қаергадир жўнаб кетаётган бўлса – муаммолардан халос бўлиш, йиғлаётган бўлса - нуфузли киши билан танишиш, меҳмонга келса – ўзгарувчан муносабатларга, опа билан жанжаллашиш – умидларнинг пучга чиқишига ишора. Тушга сингил кириши – севги муносабатларида ўзгаришларга ишора. Аёллар учун бундай туш рақибаси пайдо бўлишининг белгиси. Яқинлар билан муносабатдаги қандайдир кемтиклик ҳам тушда тез-тез опа ёки сингилни кўришга сабаб бўлади. Агар тушингизда синглингиз билан тўкин дастурхон атрофида ўтирганингизни кўрсангиз, бу мустаҳкам соғлик ва узоқ умрга ишора. Тушда туғишган синглисининг ўлимини кўрса – сингилнинг умри узоқ бўлади дейилади. Киши тушда қариндош жиянини кўрса, бу ишдаги янгиликларга ишора. Аёл кишининг тушига қайнонаси кирса – ҳақиқий ҳаётда у турмуш ўртоғидан совиши ва оиладан узоқлашишига ишора қилади. Қайнона билан тушда жанжаллашиш – бу ҳаётига сурбет ва бефарқ кишиларнинг аралашишидан огоҳлантиради. Эркак кишининг тушига қайнонаси кирса – ишдаги қарама-қаршиликлар барҳам топиб, келишувга эришилади. Агар кишининг тушига қайнотаси кирса ва у хаста ётган бўлса, у қариндошлар ёки дўстлар билан тортишувга йўл қўймасликка ҳаракат қилсин. Тушда қайнота тетик ва бардам бўлса – оиладаги муносабатлар ҳавас қиларлик даражада бўлади.