У нас вы можете посмотреть бесплатно Муҳаммад Солиҳ билан суҳбат. Тўлиқ версияси. или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Кўпчиликнинг талабига биноан Муҳаммад Солиҳ билан бўлган суҳбатимизни тўлиқ шаклда эълон қилмоқдамиз. Суҳбат салкам икки соат давом этган, сабр қиласизлар. Суҳбат давомида шундай саволларга жавоб оласиз: Муҳаммад Солиҳ ким ўзи; М.Солиҳ нега сиёсатга аралашди? М.Солиҳ нега партиясини "Эрк" деб номлади? М.Солиҳ 1991 йилги сайловда ютганмиди? М.Солиҳ Каримовга қандай шарт қўйган эди; Каримов М.Солиҳга “Сиз мени ... деб ўйлайсизми?” дегани; Шундан кейин қандай репрессиялар амалга оширилди; М.Солиҳ нега депутатлик гувоҳномасини отиб юборган; М.Солиҳни ким қамоққа олган эди; М.Солиҳ Ватандан чиқиб кетишига сабаб нима эди? М.Солиҳ сизларнинг саволларингизга жавоб беради; М.Солиҳ қайси мамлакатларда яшади; М.Солиҳ Каримов таклифини қабул қилмаганига афсус қилмайдими; М.Солиҳнинг даромади қаердан? М.Солиҳ Америкадан, Эрондан, турли ташкилотлардан пул олганми; М.Солиҳни Тоҳир Йўлдош асир олиб, “кочегар” қилиб ишлатганми; М.Солиҳнинг Шавкат Мирзиёевга муносабати қандай; М.Солиҳ Конституция қаерда бузилди, деб ҳисоблайди; Муҳаммад Солиҳ ҳақиқий ислоҳотларни нимада кўради; М.Солиҳ: Каримов даврига сиёсий баҳо бериладими; М.Солиҳ Ватанга қайтиши учун қандай монеълик бор; М.Солиҳ: “Мен афв қилинишим эмас, оқланишим шарт!”; М.Солиҳ: “Зайниддин Асқаров нега ўлдирилди?”; М.Солиҳ: “Ўзбек халқи ўзи лойиқ бўлган келажакка эришади”; М.Солиҳ аёли ва фарзандлари ҳақида. М.Солиҳнинг янги шеърларидан тинглайсиз; М.Солиҳнинг юрдошларимизга тилакларини эшитасиз; М.Солиҳ шеърларига басталаган Абдулазиз Каримнинг қўшиқларидан ҳам баҳраманд бўласиз. Фикр-мулоҳазаларингизни қолдиринг, уларни Муҳаммад Солиҳ кузатиб бормоқда ва, лозим топса, сизларнинг фикр-мулоҳазангизга жавоб ҳам қайтаради. Telegramdagi kanalimiz: https://t.me/karimberdi60 Facebookdagi sahifam: / karimberdi.uz Каналимиз мухлислари диққатига! Ҳурматли мухлислар, менинг каналимда эълон қилинаётган суҳбатлардан айрим жойларини “кесиб олиб” ўз каналида эълон қилаётганлар кўпайди. Майли, эътирозим йўқ, аммо ўзгани ва унинг меҳнатини ҳурмат қилган ҳолда, эълон қилаётган пайтингизда менинг каналим ҳаволасини ҳам илова қилиб қўйишни унутманг, илтимос! Ахир битта суҳбатни тайёрлаш учун катта меҳнат қилаяпмиз, турли вилоятларга, ҳатто чет элларга бориб келаяпмиз. Сиз тайёр нарсанинг бир қисмини эълон қилиб, ўзимиздан кўпроқ томошабин йиғаяпсиз. Ҳалолингиз бўлсин, аммо бизнинг ҳақимизни ҳам адо қилинг, рухсат сўрамаяпсиз, майли, аммо, ҳеч бўлмаганда “Суҳбатнинг тўлиғини мана бу ҳавола орқали кўришингиз мумкин”, деб каналимиз ҳаволасини илова қилиб қўйинг. (Ҳавола – бу “ссылка” дегани.) #muhammadsolih #solih #karimberdito'ramurod #муҳаммадсолиҳ #солиҳ #интервью #узоқкутилгансуҳбат #intervyu #дийдор #diydor #ижод #назм #соғинч