У нас вы можете посмотреть бесплатно КЎР ВА МАЖРУҲ или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
КЎР БИЛАН МАЖРУҲ Куз кунларининг бирида кўзи ожиз гўзал бир қиз беҳи боғларининг орасидан аста-аста ҳассасига таянганча ўтиб борар эди. Унда шундай бир маъсумлик бор эдики, уни узоқдан кўрганлар бир фаришта деб ўйлашарди. Ёқимли шабада дарахт шохларини эркалаб, мушк-анбарни эслатадиган беҳи ҳидларини водийга ёярди. Кўр бу манзараларни кўрмаса-да, водийдан таралаётган бу хушбўй ҳидларни ҳис қиларди. Анча вақтгача шундай юрди. Фариштадай сиймонинг ичида минг турли ёмон уй-фикрлар айлана бошлади. Бу чиройли беҳилардан бир канчасини узиб ейишни ўйлаётган бўлса-да, бу ерда хандақлар, лойли ерлар бўлиши мумкин, деган ўй уни таҳликага солиб кўяётганди. Бундан ташқари, боғ эгаси, қоровул ва итлардан қўрқув ваҳимаси ҳам бор эди. Кўр таёғини тегади деб ўйлаб, йўлнинг ёқасидаги беҳи дарахтларига бир неча марта силтаса-да, таёқ ҳавода кезарди. Бунинг устига, тушган беҳиларни қандай килиб ҳам топарди? Турвасини ҳам тўрт-беш беҳи билан ҳам тўлдира олмасди. Суврати фариштадай кўринган бу одамнинг сийрати шу боис ёмон фикрлар билан ёнаётганди. Ох! Кўзлари очиқ бўлсайди, қанча ёмон ишларни қилган бўларди. Яна шундай фикрлар билан ичида ўт ёнаркан, қаршисидан бир одамнинг сурина-сурина келганини ҳис қилди. Келган одамга камоли одоб билан салом берди. Уни кимлигини билиш учун: -Эй йуловчи! Сен кимсан? Қаердан келиб, қаерга кетаяпсан? деди. У одам: Биродар, мен фақир бир мажруҳман. Шаҳарчадан тиланчиликдан келяпман, кулбамга кетяпман. Аллоҳ ҳеч кимни мажруҳ қилмасин, кўрликдан ҳам ёмон. Ҳар куни шу боғдан ўтарканман, ҳил-хил пишган беҳиларни кўраман-у, бирор дона хам ололмайман. Боғбонлари ҳам жуда хасис одамлар. Ҳолбуки, шу турвани тулдириб берсалар ҳам камайиб қолмайди, - деди мажруҳ. Шунда кур мажруҳга шайтоний бир фикр айтди: Биродар, мен кўр булсам, сен мажруҳсан. Кел иккимиз биргалашиб, тўрваларимизни тулдирамиз, - деди. Кўр мажрухни елкасига кўтариб, боққа кирди. Мажруҳ кўрга йўл курсатарди. Унинг айтишига биноан бир дарахтнинг ёнига келдилар. Мажрух Эй кур! Тўхта, тўрваларни бер. Мақсадимизга етдик, дея, беҳи шохларини эгиб, синдириб беҳи уза бошлади.