У нас вы можете посмотреть бесплатно БОШ ЎҒРИНИНГ ЎЗЛАШТИРГАН МАБЛАҒИ 1,5 МИЛЛИАРД АҚШ ДОЛЛАРИГА ЕТДИ или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
#Union, #Юнион, #Mustaqil_Kasaba_Uyushmasi, #Инқилоб, #Vulqon, #Vulqon_Milliy_Harakati, #Birdamlik #газ_чироқ_бер #gaz_chiroq_ber #ШАВ_КЕТ АЛОҚА УЧУН: Telegram: @Mulkdorlar Telagram Kanalımız: https://t.me/mulkdorlik Telegram guruhimiz: https://t.me/Bahodir_Xon_Turkiston Facebook: XАЛҚ БОЙЛИГИ-ТАБИИЙ ГАЗ, ЭЛЕКТР ҚУВВАТИ АҲОЛИГА ТӮЛИҚ ЕТКАЗИЛИШИ ШАРТ! / 49886. . https://www.birdamlik.info/ http://mulkdor.com/ Ўзбекистонда эса, собиқ диктатор президент Ислом Каримов ҳаётининг охирги кунигача мамлакат жиловини ўз қўлида ушлаб турди, ҳозирги президент ҳам худди аввалги президент каби мамлакатда сиёсий ислоҳотларни амалга оширмай, эски йўлдан боришда давом этмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон яқин ўн йиллар ичида иқтисодий ривожланиш, тараққиётдан мосуво ҳолда қолаверади. Мулкдорлик модули – тараққиёт гарови Дунёда демократик қадриятларга эга бўлган бир нечта давлатчилик модуллари мавжуд. Бундай давлатчилик модуллари сирасига социал ҳимояси кучли, ярим социал ҳимояга эга ҳамда социал ҳимояси кам давлатчилик модулларини киритишимиз мумкин. Финляндия, Норвегия, Швеция давлатларини социал ҳимояси кучли бўлган давлатлар сирасига, Канада ва Европадаги бошқа давлатларни ярим социал ҳимояга эга давлатлар таркибига, АҚШ, Япония, Сингапур давлатларини эса социал ҳимояси кам давлатчилик модулига киритсак бўлади. Учинчи модулга мансуб юқорида номлари тилга олинган давлатлар ўз мамлакатларида иқтисодиётни тез орада ривожлантириш, аҳолисини қисқа вақт ичида бойитиш, ватандошларининг кўп пул топиши учун замин яратиш имконини вужудга келтириш эвазига эришганлар. Маълумки, дунёда ҳар хил қиролликлар томонидан асос солинган монархия давлатлари, турли-туман демократик давлатлар, аҳолисининг фаровонлик даражаси турлича бўлган ривожланган ва ривожланаётган давлатлар мавжуд. Биз тадқиқотимиз давомида дунёдаги барча давлатлар модулларини чуқур ўргандик. Бироқ танлов жараёнида улар орасидан дунёқарашимиз, маданиятимиз ва маънавиятимизга яқин ҳамда ватанимиз равнақи учун мақбул бўлган, шу билан бирга, демократия қадриятлари кенг кўламда тарқалган капиталистик давлатчилик модулларини танладик. Бу борада мазкур модулларни танлаш орқали келажакда Ўзбекистонда аниқ демократик қадриятларни яратиш мумкинлигини инобатга олдик. Ҳаётий кузатишларимиздан шу нарса аён бўлдики, Ўзбекистон учун, очиғи, социал ҳимояси кучли ва ярим социал ҳимояга эга давлатчилик модули тўғри келмайди. Бунга марҳум Каримов режими ва унинг ўринбосарлари давом эттираётган сиёсий вазият ҳар томонлама ҳалал беради. Улар олиб борган сиёсат ўзбек халқини ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам маънавий, ҳам маданий жиҳатдан қашшоқлик сари етаклаган сиёсат эди. Шундан келиб чиқиб, биз юқорида келтирилган турли-туман давлатчилик модулларини, бунга ҳали ўзбек халқи тайёр эмаслигини инобатга олган ҳолда халқимиз учун самарасиз, деб биламиз. Биз учун социал ҳимояси кам давлатлар модуллари – «шафқатсиз капитализм» тузуми хос, деб ҳисоблаймиз. Ўз навбатида, азиз ўқувчиларимиздан «шафқатсиз» деган атамани ишлатганимиз учун кечирим сўраган ҳолда мазкур сўзнинг мазмун-моҳияти ҳақида қисман тушунча берамиз. Ҳа, дарҳақиқат, «шафқатсиз капитализм» модули бу биз ўзбеклар учун айни муддао бўлган давлатчилик модулидир. Бу модул замирида ота-боболаримизнинг нақлнома сўзи мазмуни, соддароқ қилиб айтсак, «ишлаган тишлайди, ишламаган бошин қашлайди» сўзи яширинган. Яъни, ким кўп ишласа, ана шу инсон кўп пул топиб, тез бойиши мумкинлиги мужассам топган. Социал ҳимояси кучли ёки ярим социал ҳимояга эга давлатчилик модулига кўра, инсонлар ўзлари пешана тери билан топган даромадларидан 40% гача бўлган қисмини солиқ сифатида тўлашади. Бунинг акси ўлароқ, «шафқатсиз капитализм» давлатчилик моделига мансуб давлатлар аҳолиси эса даромадларининг кўпи билан 15%ини солиқ сифатида тўлайдилар. Бу эса уч баробардан сал кам солиқ тўлаш деганидир. Энди эътиборимизни «шафқатсиз капитализм» давлатчилик модулларига риоя қиладиган АҚШ, Япония, Корея каби давлатлар турмуш тарзига қаратсак, уларнинг нима учун қисқа вақт оралиғида ривожланганини, аҳолисининг турмуш фаровонлиги кескин турда ошиб, даромади кўпайганлигини англаймиз. Демак, «шафқатсиз капитализм» модули тараққиёт гарови! Ундан унумли фойдаланиш эса халқ фаровонлигини оширишга самарали хизмат қилади. Биз келажакда мазкур модулни «Мулкдорлик модули» ёки «Мулкдорлик тузуми» деб атай бошлаймиз. https://birdamlik.info/news/2677/