У нас вы можете посмотреть бесплатно Tavrot , Injil & Quron tilovati || Таврот , Инжил & Қурон тиловати или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Ilohiy kitoblar: Zabur, Tavrot, Injil va Quron. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Тавротни нозил қилган. «Таврот» сўзи иброний тилида «таълим» ёки «шариат» маъносини англатади. Аллоҳ таоло Моида сурасида: إِنَّا أَنزَلْنَا التَّوْرَاةَ فِيهَا هُدًى وَنُورٌ يَحْكُمُ بِهَا النَّبِيُّونَ الَّذِينَ أَسْلَمُواْ لِلَّذِينَ هَادُواْ وَالرَّبَّانِيُّونَ وَالأَحْبَارُ بِمَا اسْتُحْفِظُواْ مِن كِتَابِ اللّهِ وَكَانُواْ عَلَيْهِ شُهَدَاء فَلاَ تَخْشَوُاْ النَّاسَ وَاخْشَوْنِ وَلاَ تَشْتَرُواْ بِآيَاتِي ثَمَنًا قَلِيلاً وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ «Биз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор», деган (44-оят). Тавротни ҳам илоҳий китоб сифатида Аллоҳ таоло нозил қилган. Унда одамларга ҳидоят ва икки дунё саодати йўлини кўрсатувчи нур бор. Унга амал қилувчилар ақийда, ибодат бобидаги ҳидоят ва йўл-йўриқларни ўша Тавротдан оладилар. Шу билан бирга, Таврот фақат ахлоқ-одоб ва баъзи диний маросимларнинг мажмуаси эмас. Унда кишилар ҳаётини бошқариб турувчи таълимотлар, ҳукмлар бор. Аммо ушбу оятда зикр қилинган Таврот йўқолган. Унинг қаердалигини ҳеч ким билмайди. Ҳозирда яҳудийларнинг қўлида бор нарса «Эски аҳд» деб номланади. У эса тўқсон тўққизта сифрдан иборат. У уч қисмга: «Таврот», «Анбиё» ва «Китоблар»га бўлинади. «Таврот» Мусо алайҳиссаломнинг беш китобидир. Улар: «Таквийн», «Хуруж», «Ловюун», «Адад» ва «Тасния»лар. «Анбиё» икки қисмга бўлинади: «Аввалгилар» ва «Охиргилар». «Китоблар»: «Мазомийр», «Амсол», «Айюб» ва бошқалардан иборат. Биз мусулмонлар Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга Инжилни нозил қилганига иймон келтирамиз. Бусиз ий-монимиз комил бўлмайди. Лекин ҳозир ўша илоҳий ки-тобнинг ўзи йўқ. Ийсо алайҳиссаломдан кейин баъзи кишилар ўзлари китоб ёзиб, «Инжил мана шу, у менга ваҳий қилинди, мен ёзиб олдим», деб чиқишди. Шу ўринда ушбу ғоятда муҳим масалага яна алоҳида тўхталиб ўтишни лозим топдик. Баъзи кишилар томонидан ёзилган ана шу «инжил»лар Аллоҳ таоло томонидан Ийсо алайҳиссаломга нозил қилинган ва Қуръонда зикри келган Инжил ҳисобланмайди. Ийсо алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган Инжил ҳозирда мавжуд эмас. Ҳозирда мавжуд бўлган ва «Инжил» деб номланаётган китоблар биз мусулмонларнинг ҳузуримиздаги, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг ҳаётларини баён қилувчи сийрат китоблари каби, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳаётлари баён қилинган, у зотдан кейин ёзилган китоблардир. Шундай қилиб, Инжилни «ёзувчилар» сони аста-секин кўпайиб бораверди. Уларнинг ҳар бири ўзининг Инжили ҳақ эканини даъво қилар эди. Орада гап-сўз, олди-қочди кўпайди, ихтилофлар кучайди. Шунда, аввал айтиб ўтилганидек, император Констан-тин милодий 325 санада Ниқияда (Nicea) катта мажлис чақирди. Император мажлис аҳли олдига мавжуд Инжил-лардан энг ишончлисини танлаб олиш вазифасини қўйди. Улар узоқ тортишувлардан кейин тўрт дона Инжилни танлашди. https://savollar.islom.uz