У нас вы можете посмотреть бесплатно Тажрибани орқасидан югур... Жаҳонгир Раҳмонов или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетини тамомлаган. Талабалик пайтида “Global Solutions”, “Shift Technologies” вa “Newmax” каби компанияларда ишлаган. Университетни тамомлаб, “Super Dispatch” компаниясида 3 йилга яқин меҳнат фаолиятини олиб борган. 2019 йил охирида “Delivery Hero” компаниясида ишлаш учун Германияга кўчиб ўтади. Орадан икки йил ўтиб, “Anaconda” компаниясида фаолиятини давом эттиради. Ҳозирда “Аmazon”да иш фаолиятини бошлаш тараддудида. У иш фаолиятини бошлаганда, бирданига натижага кўз тикмади, балки жараёнга ишонди! Орадан йиллар ўтди. Тинимсиз изланишлар ва турли жараёндан олинган тажрибалар унга нуфузли компанияларда ишлаш имконини берди. Бироқ, у бугунга қадар эришганларини чўққи санамайди! Унинг учун бу навбатдаги жараён ва меҳнати натижаси, холос! Олдинда эса уни “Аmazon” компаниясида янги жараёнлар кутмоқда! Қуйида Жаҳонгир ўзи ҳақида ҳикоя қилади: – Дастурлаш соҳаси бўйича 2013 йилдан бошлаб ўқийман. Лекин иш фаолиятим 2014 йилнинг ёзида бошланган. Ўшандан бери ҳар хил компанияларда ишлаб келаман. “Anaconda” компаниясида биз Data Says дастурлаш тури бўйича пакетларни ишлата олишлари учун инструмент(восита қурилма)лар тайёрлаб бериш билан шуғулланамиз. Ундан ташқари, хавфсизликка жуда ҳам катта эътибор берадиган компаниялар учун Enterprise-(корхона) даражасидаги инструмент (восита қурилма) ларни қуриб берамиз. “Anaconda”дан кетишимни сабаби, биричидан, “Аmazon”дан таклиф олдим. Биз ёшлигимиздан бери “Аmazon”, “Google”, “Facebook” каби номдор компанияларга ишга киришни хоҳлардик. Иккинчидан, касбий жиҳатдан ўзимда турғунликни пайқаб қолдим, ўсиш тўхтаб қолди. Хуллас, “Anaconda”да ўзим хоҳлаганчалик тез суръатда ўсолганим йўқ. Бошида ҳаммаси жуда ҳам яхши эди, лекин бир ярим йил ичида:“Анаконда” дан кетсам, менимча, яхшироқ, тезроқ ўсаман!” деган сабаб, фикр билан у ердан кетишга қарор қилдим! Одатда, бирорта компанияда фаолиятимни бошласам, астойдил яхши ишлашга ҳаракат қиламан. Компанияга ёқиш мақсадида эмас, ўзимни кўнглим тўлиши учун! Агарда яхши ишлолсам, у ердан кетиш қийин бўлади. Менежерлар тўхтатишга ҳаракат қилишади, ўзим ҳам кетишга иккиланиб тураман. Чунки, ўтган йиллар давомида шу компанияга меҳр берган бўласиз-да. Бизни маҳсулотни компаниялар ўзларининг алоҳида серверларига ўрнатиб олиб, фойдаланишади. Бу дегани, бизнинг маҳсулотни кўпгина ўрнатилган вариантлари бўлиб, ҳар битта вариантни юз, икки юз, нари борса, икки мингта одам ишлатарди. Бу жуда ҳам оз кўрсаткич! Дастурчиликни backand қисми билан шуғулланаман. Backand дастурчи учун иложи борича кўпроқ фойдаланувчи бўлса, request-(сўров) ҳам тез жадаллашади ва унинг қамрови кенгаяди. Request-(сўров)лар сони миллион, миллиардга етганидагина, бизнинг билимимиз ҳам янада ошади. Чунки, мингта фойдланувчи учун ёзилган ечим – код миллионта фойдаланувчи учун ишламайди. Фойдаланувчилар сони ошгани сари ҳар бир миқдор кўрсаткичи учун алоҳида ёндашишга тўғри келади. “Anaconda”да айни шу вазият билан боғлиқ масала кўндаланг бўлиб, компания маҳсулотидан фойдланувчилар сони сал камроқ эди. “Аmazon” эса аксинча, сония қадар request келиб тушади. Унга умуман бошқача, қийин муҳандислик ечимларини топишга тўғри келади. Натижада дустурчиларнинг ҳам мавқеи анча ошиб кетади. “Аmazon”га икки марта интервью топширганман. Биринчисида ўтолмаганман. “Аmazon”дан “йиқилсангиз”, сизга бу ҳақида ҳеч қандай feedback – сабаб, муносабат билдиришмайди. Компания масъули “Ўзингни устингда ишла, яна бир йилдан кейин қайта топшириб кўр!” дейди, холос. “Аmazon” мен интервьюсидан ўтолмаган ягона компания эмас. Ҳамма компанияларда интервью натижаси “Thank you…” дея бошланиб, эълон қилинади. Юборилган электрон хабар “Thank you…” билан бошланса, билингки, ижобий натижадан умид йўқ! Бу сафар ҳам яна аввалгиларидек “Thank you…” дея бошланди. Бироқ, мен бу гал интервьюдан ўтгандим! Тахминим бўйича, Америка билан Европа маданияти орасида фарқ бўлдимикин, деб ўйладим. Сабаби, охирги пайтда мен европаликлар билан кўп ишлагандим, аввал эса иш юзасидан америкаликлар билан кўп мулоқот қилардим. Фарқни шунда кўрдимки, демак, ҳамма “Thank you…” деб бошланувчи жавоб номалар ҳам рад жавобни изоҳламас экан. Менга интервью натижасини айтиш учун қўнғироқ қилган компания элчиси аввалига, хафароқ ҳолатда “Thank you…” деди-ю, сўнг кутилмаганда, овозини хурсанд кайфиятга созлаб, баралла “Табриклайман!” дея мақсадга ўтди. Ўзбекистонга келиб кўрдимки, ўтган уч йил давомида IT соҳаси анча жадал суръатда ривожланибди. Ҳозирда Германияда яшаб, фаолият юритсам-да, Ўзбекистоннинг IT соҳаси манзараси, янгиликларидан ижтимоий тармоқ орқали доим хабардорман. Бугун кунда Ўзбекистонга EPAM ва унинг қаторида турувчи бир нечта донгдор компаниялар кириб келибди. Мазкур компанияларнинг офисларига ҳолатни кенгроқ ўрганиш мақсадида бориб, дастурчи, менежерлар билан суҳбатлашдим. Xabar.uz 2022 Telegram: https://t.me/xabaruzofficial Twitter: / xabaruzofficial Facebook: / xabar.uz Instagram: / xabar.uz