У нас вы можете посмотреть бесплатно ФЕРМЕРЛАРНИ НИМА УЧУН ҚАМАШДИ? ҲУҚУҚСИЗЛИКНИНГ ОЛИЙ ЧЎҚҚИСИ! или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Бир жиноят изидан: ИИБ Қаршидаги жиноятни очиш учун қарияларни ҳам сўроқ қилмоқда, тунда юрганлар қамалмоқда. Қаршида жиноят содир бўлди: ўғриликка киришди, ҳеч нарса олишмади, гумонланувчиларни излаётган ИИБ эса кечаси кўчада юрганларни ҳам сўроққа чақириб, ҳеч бўлмаганда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- ва 194-моддалари билан айблаб, бирин-кетин қамамоқда. Бу ҳақда “Дарё”га сўроққа чақирилиб, ИИБ ходимига бўйсунмади, майда безорилик содир этди дея навбатчи айбловлар билан 7-10 суткага қамалган фермерлар гапириб берди. Фермерларнинг маълумот беришича, 2024 йилнинг 25 ноябрь куни туманнинг Чароғил қишлоғидаги хонадонларнинг бирига ўғриликка тушилган. Лекин ҳеч нарса ўғирланмаган. Ўғриликка киргани айтилаётган уч киши хонадоннинг ёши кексаларидан бирига тан-жароҳати етказган. Хонадон эгасининг ёш қизи уйидан яширинча чиқиб, қўшниларига хабар бериши сабаб гумонланувчилар воқеа жойидан қочиб кетган. Вилоят ҳамда туман ИИБларидан иборат махсус гуруҳ ўшандан бери гумонланувчиларни изламоқда. Қишлоқда кечки пайт иш билан кўчага чиққан одам борки, ИИБ ходимлари гумонига сабаб бўлиб, бирин-кетин қамалмоқда. Қарши туманидаги Чароғил қишлоғида яшайман. Ҳудуддаги “Паризода Рўзиқулова” фермер хўжалигида иш бошқарувчиман. 25 ноябрь куни қишлоғимизда нохуш ҳолат содир бўлди. Аммамнинг ўғли Нурбекникига кимлардир ўғирлик мақсадидами ёки бошқа мақсаддами кирган экан. Эртаси куни бу ҳолатдан хабар топдим. Эрталаб қишлоғимиздаги ҳамма фуқароларни, айнан бизни ҳам чақиришди. Қишлоғимиздаги “участкавой” хонасига борганимда Аброр исмли терговчи мени машинасида туман ИИБга олиб кетди. Туман ИИБ биносида 1,5 соат шунчаки ушлаб туришгач, кейин хонага олиб киришди. Шу куни ярим кечаси 12 дан ўтиб, уйга жавоб беришди. Эртаси куни яна чақиришди. Бу сафар қишлоғимиздаги маданият саройига чақиришди. У ерда яна сўроқ қилишди. Қўлларимиздан “отпечатка” олишди. Кейин туман ИИБ бошлиғи ўринбосари бизга яна туман ИИБ биносига борасизлар деди. Ундан кейин вилоят ҳокими мажлиси бор, ўша ерга кетасизлар деди. Шундан сўнг бизни милиция бўлимига олиб кетишди. Соат тахминан 09:30 ларда етиб бордик, — дейди воқеани гапириб берган фермер Бекзод Фармонов. Фермернинг айтишича, улар Қарши туман ИИБга олиб борилиб, ичкарига кириш пайтида ҳеч қандай рўйхатдан ўтмаган. Уларни чақирганда ҳам чақирув қоғози жўнатилмай, телефон орқали чақиришган. У ёққа борганимизда постдаги одамга телефондан хабар қилишиб, бизни регистрация қилиш шартмаслигини айтишди. Мен яқинроқда турганим учун бу гапни эшитдим. Кейин ичкарида яна шунчаки олиб ўтиришди. Ишларимиз қолиб кетаётгани учун навбатчилик қисмига бориб, “Бизларни регистрация ҳам қилмадингиз. Аслида фуқарони неча соатгача ушлаб туришларингиз мумкин”, деб сўрадим. Судда айнан шу гапим учун менга 7 сутка қамоқ жазосини беришди. Қози бувага ҳам шуни айтдим, агар шу саволим айбим бўлса, майли мен айбдорман дедим. Хуллас, навбатчилик қисмига бориб, шу гапни айтганимдан сўнг орадан 1,5 соат вақт ўтиб, бизни учта ҳудуд “участкавойи” битта-битта қилиб, олиб кетди. Судга олиб бориб, учаловимизни ҳам айбдор қилишди ва мен ва ёнимдаги бир фермерга 7 суткадан, яна бир фермерга эса 10 сутка қамоқ жазосини беришди, — дейди фермер. Яна бир суҳбатдош фермер Жамшид Қиёмовнинг айтишича, у ҳам шу жиноят иши бўйича терговга чақирилган. Ҳуқуқларини талаб қилгач эса профилатика инспекторларига бўйсунмади, майда безорилик қилишда айблашган. Ўзим фермерман. Қишлоғимизда ўғрилик бўлгач, аввал йўл транспорт ҳодисаси содир этиб судланганим учун мени ҳам чақиришди. Тушунтириш хати олишди. Кейин эртаси куни маданият марказига яна чақиришди. Уч-тўрт марта суҳбат қилдик. У ерда ҳам тушунтириш хатлари ёздим. Ҳамма нарса бўлгандан кейин, яна чақиришиб, кун бўйи олиб ўтиришди. 28 ноябрь куни яна чақириб, туман марказига борасиз дейишди. ИИБга олиб боришгач, бизни регистрация қилишмади. Яна тўрт соат ўтди. Кейин ҳаққимизни талаб қилдик. Қўлда тушунтириш хати ёзсак, компьютерда ёзмасангиз бўлмайди дейишди. Яна “участкавой” хонасига бордик. Якунда эса ИИБ ходимларига бўйсунмади деб айблашди, — дейди Жамшид Қиёмов. Маълум бўлишича, судда кўрсатма берган профилактика инспекторлари Жамшид Қиёмов уларга бўйсунмаганини айтган. Бўйсунмади бизларга, гувоҳимиз ҳам бор деб гувоҳини чақиришди. Аслида у гувоҳ кун бўйи Ички ишлар ходимлари билан бирга юрганди. Буни билиш учун камераларни кўрайлик дедим. Судья бу гапимга эътибор ҳам бермади. Шу гувоҳ кўчадан ўтиб кетаётганида участковойнинг хонасида бақир-чақир бўлганини, мен уларга бўйсунмаганимни айтди. Аслида бундай воқеа умуман бўлмаган. Камераларни кўришсин дедим. Лекин судья менга қулоқ солмади, эшитмади ҳам. Шу сабаб судга ҳам ишончим қолмади. Мен норозиман, иккита ички ишлар ходимидан ҳам норозиман, — дейди у. Тўлиқ мақола: https://daryo.uz/k/2024/12/17/bir-jinoyat-... Телеграмдаги FERMER.UZ каналининг манзили: https://t.me/fermer_uzbekistan