У нас вы можете посмотреть бесплатно 3 taloq (qisqartma shaklida takroran qoʻyildi) или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Талоқ сурасидаги талоққа оид Илоҳий ҳукмлар Эй Пайғамбар! Аёлларингиздан ажрашсаларингиз, уларни иддаси учун ажрашинглар ва иддаларини ҳисобланглар. Яратган Эгангиз Аллоҳга қарши чишдан сақланинг! Уларни уйларидан чиқариб юборманг, (ажрашган аёллар) ўзлари ҳам чиқмасин. Очиқ бир фаҳш ишга қўл урган бўлса бу бошқа. Булар Аллоҳнинг (оила масаласидаги) қарорларидир. Ким Аллоҳнинг қарорларини бузса, зулм қилган бўлади. Сиз билмайсиз, балки Аллоҳ бундан кейин янги бир ҳолатни ўртага чиқариб қўяр. (Идда) муддати ниҳоясига етганида, у аёлларни ё белгиланган – чиройли ҳолатда ушлаб қолинглар ёки, белгиланган – чиройли ҳолатда ажрашинглар. Орангиздан иккита адолатли кишини гувоҳ қилинглар ва гувоҳликни Аллоҳ учун тўғри бажаринглар. Булар, Аллоҳ ва охират кунига ишонган кишиларга қилинадитган ўгитдир. Кимки Аллоҳга қарши чиқишдан сақланса, (Аллоҳ) унга чиқиш йўлини очиб беради. Ва кутмаган тарафидан унга ризқ беради. Кимки Аллоҳга суяниб-таянса, У унга кифоядир. Аллоҳ Ўз ишини ниҳоясига етказади. Аллоҳ ҳамма нарсага ўлчов қўйган. Одатдан тўхтаган аёлларингиздан (уларнинг ҳолатидан) шубҳа қилсангиз, уларнинг иддаси уч ойдир. (Бирон бир сабабга кўра) одат кўрмаган аёллар ҳам (шундай). Ҳомиладор аёлларнинг (иддаси кутиш) муддати ҳомиласи туғишидир. Ким Аллоҳга қарши чиқишдан сақланса, (Аллоҳ) унинг ишини осонлаштириб қўяди. Бу, Аллоҳни сизларга туширган буйруғидир. Ким Аллоҳга қарши чиқишдан сақланса, (Аллоҳ) уни ёмонликларини тўсиб қўяди ва ажр-мукофотини улуғ қилиб беради. Имкониятингиз муқдорича ўзингиз яшаётган жойдан (уйдан) уларга (идда кутаётган аёлларга) ҳам жой беринг. Уларга (у уйни) тор қилиш учун зарар беришга уринманг. Агар ҳомила бўлсалар, туғиб олгунга қадар нафақасини бериб туринглар. Агар (болангизни) сизлар учун эмизиб берсалар, тўловларини беринг. Ўзаро белгиланган – чиройли ҳолатда иш юритинг. Агар (эмиздиришда) қийинчиликка дуч келсанглар, уни отаси учун бошқа аёл эмизади. Имконияти кенг киши шароитидан келиб чиқиб нафақасини берсин. Ризқи ўлчаб қўйилган киши ҳам, Аллоҳ унга берган нарсадан нафақа берсин. Аллоҳ ҳеч кимга Ўзи берганидан ортиқча нарсага жавобгар қилмайди. Аллоҳ қийинчиликдан кейин енгиллик бериб қўяди.