У нас вы можете посмотреть бесплатно “Кафолатланган ёрдам: энг хавфли ҳолатда ҳаёт сақлаб қолинди” или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Гулҳаё Асророва ҳомиладорликнинг 37 ҳафтасида оғир аҳволда шифохонага олиб келинди. Тиббий текширувлар давомида унда ҳаёт учун ўта хавфли бўлган ўпка артериясининг тромбоэмболияси аниқланди. Бу касаллик қон томирларда ҳосил бўлган тромбларнинг ўпка артериясини тўсиб қўйиши билан кечиб, оғир асоратлар, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Шифокорлар вазиятни чуқур таҳлил қилиб, ўта масъулиятли ва тезкор қарор қабул қилди. Ҳомиладорликни жарроҳлик йўли билан якунлаш ва юрак-қон томир тизимидаги тромбларни олиб ташлаш амалиёти бир йўла бажарилди. Натижада Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида ўтказилган мураккаб юқори технологияли жарроҳлик амалиёти туфайли она ва боланинг ҳаёти сақлаб қолинди. Харажатларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси қоплаб берди. Маълумот учун: Наманган филиали 2022 йилдан буён Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома асосида имтиёзли тоифага кирувчи фуқароларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 560 нафар имтиёзли тоифадаги бемор мураккаб юқори технологияли жарроҳлик амалиётларидан бепул фойдаланди.