У нас вы можете посмотреть бесплатно Лирик шоир ва забардаст ҳажвчи Муҳаммад Аминхўжа — Муқимий | Moziyga sayohat или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
"Мозийга саёҳат" кўрсатуви "Ўзбекистон тарихи" телеканали Муҳаммад Аминхўжа — Муқимий лирик шоир ва забардаст ҳажвчи сифатида XIX асрнинг сўнгги чораги ва XX аср бошларидаги ўзбек миллий адабиётининг энг йирик намояндаси сифатида донг таратди. Марказий Осиё, шу жумладан, Ўзбекистон чор Россиясининг мустамлакасига айлантирилган шароитда қалам тебратган Муҳаммад Аминхўжа ижоди чин маънода халқчилдир. У эзилган меҳнаткаш омма, бечора косибу ҳунармандлар ва хонавайрон қишлоқ деҳқонларининг оташин куйчиси бўлиб майдонга чиқди. Мустамлака тузумидаги адолатсизлик ва зўравонликни, жорий тартиб-қоидаларни халқона услубда аёвсиз қоралаган шоир ўлкамиз истиқболига ишонч билан қаради. Унинг асарларида инсоний ишқ-муҳаббат улуғланди, иймон-эътиқод, ҳалоллик, сахийлик, покдомонлик, элпарварлик, дўстлик, она табиат гўзалликларидан завқланиш, висол онларининг лаззатлари ва ҳижрон азоб-уқубатлари ишонарли лавҳаларда жуда таъсирчан ифодаланди. Муҳаммад Аминхўжа Қўқоннинг Бегвачча муҳалласида 1850 йилда Мирзахўжа Мирфозил ўғли оиласида туғилган. Новвойлик билан оила тебратувчи Мирзахўжа фарзандининг хат-савод чиқаришига жиддий эътибор берган бўлса, шеъриятга иштиёқ ва қобилиятининг шаклланишида онаси Ойшабибининг ўрни бениҳоят каттадир. Туғма истеъдод соҳибаси бўлган бу аёл жуда кўплаб эртак-қўшиқларни ёд билган, таъсирчан ва ифодали сўзлаб бериш қобилияти билан тингловчиларни мафтун эттан. Онадаги бу фазилат, шубҳасиз, гўдак Муҳаммад Аминхўжага ҳам ижобий таъсир кўрсатган. Маҳалла мактаби ва «Ҳоким ойим» мадрасасида таълим олгач, Муқимий 1872-73 йилларда Бухорога бориб, «Меҳтар ойим» мадрасасида таҳсилни давом этгиради. 1876 йилда уни битириб Қўқонга қайтади, оила қуради. Хатми мадраса қилган Муқимий аввалига Қўқон ер ўлчаш маҳкамасида мирзалик қиларкан, ўз вазифасига кўра, Қўқон ва унинг атрофидаги қишлоқларга тез-тез чиқиб, деҳқонларнинг турмуш шароитлари, қишлоқларнинг аянчли аҳволи билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди. Лекин у ер маҳкамасида узоқ ишлай олмади. Аммо бу муддатнинг ўзи ҳам шоир ҳаёти ва дунёқарашида сезиларли из қолдирди. Мавжуд мустамлака тузумга, жорий тартиб-қоидаларга кескин салбий муносабат ва танқидий баҳонинг шаклланишига жиддий туртки бўлди. «Дар мардуми Оқжар батариқи мухаммас» асаридан маълум бўлишича, Муқумий 1870 йилнинг охирларида Қўқоннинг ғарби-шимолидаги Сирдарё ёқасида жойлашган Оқжар паромида паттачи бўлиб ишлаган. Бу янги вазифа ҳам шоирга меҳнаткаш омма вакиллари, қишлоқ деҳқонларининг турмуш шароитлари билан бевосита танишиш имконини берди.