У нас вы можете посмотреть бесплатно Ўзбекистон: Ҳақиқий тош даври қишлоғида бир кун или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Ўзбекистон қайси қишлоғида ҳақиқий Тош Даврига тушасиз? Зарафшон тоғи тугаган ерда, Қашқадарёнинг Қуруқсой қишлоғида 10-14 минг йиллик ёки Ўрта Тош Давридан қолган ёдгорликлар топилган. Бундай ёдгорликлар аслида дунёда ноёб. Франция, Испания ва Ўзбекистон каби бир нечта давлатда учрайди, холос. Бундан 10-14 минг йиллар олдин яшаган аждодларимиз қоятошларга расмлар чизган ва ўз ҳаётлари ҳамда турмуш тарзлари ҳақида бизга муҳим маълумотлар қолдиришган. Лекин Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги кўп минг йиллик қоятош расмлари на Совет даврида, на ўтган чорак асрлик мустақиллик йилларида тузук ҳимоя қилинди. Бугун у йўқолиб кетиш арафасида. Аммо Ўзбекистон ҳукумати эндиликда айни обидани муҳофазага олиб, бу ерни халқаро туризм марказига айлантмоқчи. Бу қанчалик амалга ошадиган вазифа? ББС Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил Сийпантошдан тайёрлаган видео лавҳа. Лавҳа ББС Ўзбек Хизмати, "Севимли" телаканали ва Ўзбекистон Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси ҳамкорлигида тайёрланган. Мухбир ва продюсер: Рустам Қобил Тасвирчи: Бахтиёр Набиев ва Шаҳбоз Озодов. Муҳаррир: Хайрулло Файз.