У нас вы можете посмотреть бесплатно Qibray tumanidagi 5-maktabda Zahiriddin Muxammad Bobur tavalludi kuni nishonlandi. или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Февраль ойи ўзбек давлат тахрихчилигида ўзига хос ўрин тутади. Сабаби бу ойда халқимиз маънавий дунёсининг юксалишига улкан ҳисса қўшган икки буюк шахс – Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган. Бугун Республика Маънавият-маърифат маркази ва Қибрай туманидаги 5-умумтаълим мактаби билан хамкорликда буюк саркарда, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб “Аждодларга муносиб фарзанд бўлаклик” шоири остида тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбек халқининг икки буюк адиби қаламига мансуб ғазаллар, рубоийлар ўқилиб, сахна кўринишлари, рақслар намойиш этилди. Тадбир адабиёт, шеъриятга кўнгил қўйган бир гурух ёшларнинг ўз истеъдодини намойиш этгани билан янада ахамиятли бўлди. Бу иқтидорли ўқувчилар ушбу мактабнинг ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Қодиржон Мамарасулов ёрдамида сахна нутқи хамда маданияти, матнни тўғри ва ифодали ўқиш каби йўналишларда ўз билим ва махоратларини ошириб келишяпти. Сўзга чиққанлар бугунги тадбирнинг ёшлар тарбиясидаги ахамиятига тўхталиб, ўзбек халқининг номини бутун дунёга маълум ва машҳур қилган бу 2 алломанинг асарларида илгари сурилган адолатли жамият тузиш, илм-ҳунар ўрганиш, комилликка интилиш ғоялари хамон долзарблигини йўқотмаганини таъкидлаб, ёшларга маънавият-маърифат улашувчи бундай тадбирни ташкил этишга хисса қўшгани учун 5-умумтаълим мактабининг ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Қодиржон Мамарасулов хамда маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарига миннатдорлик билдиришди. Дархақиқат асарлари жахоннинг энг ривожланган мамлакатлари тилига таржима қилиниб, ўрганилаётган буюк алломаларизнинг бой маънавий меросини ёшлар онгига сингдиришда ана шундай тадбирларнинг ахамияти беқиёс.