У нас вы можете посмотреть бесплатно «АВТОБУСЛАР ҚАБРИСТОНИ” ЕКИ ТИРИКЛАЙИН КУМИЛГАН МАЪСУЛИЯТ или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
«Автобуслар қабристони» ёки пойтахт транспортида тириклайин кўмилган масъулият Пойтахт жамоат транспорти тизимида юзага келган ҳолатни оддий хўжасизлик, техник узилиш ёки вақтинчалик муаммо деб аташ — ўзини ҳам, жамоатчиликни ҳам онгли равишда чалғитишдан бошқа нарса эмас. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳани томоша қилган ҳар қандай инсоннинг қалби ларзага келади. Чунки у ерда гап алоҳида бир носоз автобус ҳақида эмас, балки ТОШШАҲАРТРАНСХИЗМАТ АЖ тизимида мавжудлиги айтилаётган, халқ орасида аллақачон «Автобуслар қабристони» деб ном олган ҳудуд ҳақида бормоқда. Бу эса эндиликда миш-миш эмас, балки тизимли инқирознинг очиқ ва рад этиб бўлмас далилидир. Эксплуатация муддати ҳали тугамаган, давлат бюджети ҳисобидан сотиб олинган автобусларнинг йўловчи ташиш ўрнига номаълум ҳудудларда чанг босиб, ташлаб қўйилиши — шунчаки бесаранжомлик эмас. Бу — жамоат манфаатларига нисбатан очиқ бепарволик, айрим ҳолатларда эса иқтисодий жиноят аломатларини ҳам эслатадиган ҳолатдир. Агар автобус носоз бўлса — нега таъмирланмаган? Агар таъмир учун эҳтиёт қисм етишмаса — нима учун бу муаммо олдиндан ҳал этилмаган? Агар маблағ ажратилмаган бўлса — уни ажратиши лозим бўлган мансабдор ким ва у қаерда? Бу саволлар жавобсиз қолгани сари, «Автобуслар қабристони» техник муаммо эмас, балки жавобгарлик тириклайин кўмилган ҳудудга айланиб бормоқда. Энг хавотирли жиҳат — ушбу ҳолатнинг юқори идоралардан яширилган бўлиши эҳтимолидир. Вазирликларга тақдим этилаётган расмий ҳисоботларда неча автобус ҳаракатда деб кўрсатилмоқда? Улар орасида амалда йўлга чиқмаган, бироқ қоғозда «ишлаяпти» деб қайд этилган автобуслар борми? Агар бор бўлса — бу оддий ҳисобдаги хато эмас, бу қоғоздаги фаровонлик орқали ҳақиқатни ниқоблашдир. Техник хизмат учун масъул шахслар масаласи эса умуман қоронғу. Улар мавжудми ўзи? Ёки мансаб бор-у, жавобгарлик йўқми? Агар масъуллар ўз вазифасини бажармаяпти, нега шу кунгача бирорта интизомий ёки ҳуқуқий чора кўрилмаган? Яна бир ўта жиддий савол: нима сабабдан мазкур автобуслар расман иккала автобус саройига ҳам тегишли бўлмаган ҳудудда сақланмоқда? Бу ҳудуд кимнинг балансида? Ким назорат қилади? Ёки айнан назоратдан қочиш учун шундай жой танланганми? Бу ерда гап фақат транспорт ҳақида эмас. Бу — бошқарув маданияти, очиқлик ва ҳалолликнинг ҳақиқий аҳволи ҳақидаги масаладир. Янги раҳбар сифатида Азиз Хўжанов ушбу ҳолатдан хабардорми ёки йўқ — иккинчи даражали масала. Асосий савол бошқача: хабардор бўлгач, сукут сақланадими ёки тизим силкинадими? Чунки жамоат транспортидаги ҳар бир ишламай турган автобус — фуқаронинг вақти, қулайлиги ва давлатга бўлган ишончи ўғирланаётганини англатади. Бу оддий камчилик эмас, бу — давлат хизматининг обрўсига берилган очиқ зарбадир. Саволлар жуда кўп. Жавоблар эса ҳозирча йўқ. Аммо бир нарса аниқ: «Автобуслар қабристони» мавжуд экан, демак, бу тизимда муаммолар тирик. Яқин кунларда ушбу масала бўйича тўлиқ, аниқ ва ҳужжатларга асосланган кўрсатув жамоатчиликка тақдим этилиши кутилмоқда. Ва ўша пайтда энди сукут эмас — жавобгарлик талаб қилинади. ©️Зариф Мирзахмедов